Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновацион ғояларингиз борми? Вазир сизни эшитади

Инновацион ғояларингиз борми? Вазир сизни эшитади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан махсус портални ишга туширилган. «АКТ ривожи учун инновацион ғоялар» деб номланган ушбу портал орқали барча хоҳловчилар АКТ соҳаси бўйича ўз ғояларини тўғридан-тўғри вазирга юборишлари мумкин.

Инновацион ғояларни юбориш учун рўйхатдан ўтиш, оферта билан танишиш ва тасдиқлаш лозим. Сўнг ахборот технологиялари, таълим, электрон ҳукумат, телекоммуникациялар, почта каби йўналишлар бўйича таклифларни ўзбек ёки рус тилида юбориш имкони бўлади.

«АКТ ривожи учун инновацион ғоялар» портали ташкил этилгани ҳақида АКТ вазири Азим Ахмедхаджаев 22 май куни бўлиб ўтган #MITCROADMAP 2018 конференциясида эълон қилган эди.

Айни пайтда мазкур портал орқали бир нечта таклиф ва ғоялар берилган. Улар билан батафсил http://idea.mitc.uz сайтида танишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг