Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Инновацион сервис академияси» Тошкент ахборот технологиялари коллежига нима берди?

«Инновацион сервис академияси» Тошкент ахборот технологиялари коллежига нима берди?

Фото: «Infocom.uz»

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (TATKҲK) негизида ташкил этилган «Инновацион сервис академияси» ижтимоий лойиҳасининг II фазаси якунига кўра мобиль телефонлар ва рақамли телевизорларни тузатиш лабораторияси, ўн саккизта замонавий пайвандлаш станциялари ва комплектловчи қисмлар билан қўшимча жиҳозланди. Шунингдек, мазкур якуний фаза доирасида лабораториялар замонавий рақамли техникага сервис техник хизмат кўрсатиш учун бир йилга етадиган эҳтиёт қисмлар билан таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, «Инновацион сервисная академияси» лойиҳасининг биринчи фазаси 2015 йилда амалга оширилган эди ва кейинги уч йил ичида лойиҳа такомиллаштирилди, қўшимча жиҳозлаш ва ривожлантиришнинг бир нечта босқичлари ўтказилди.

«Уч йил муқаддам ТАТKҲК ўз ҳудудидан иккита лаборатория, ўқув лабораторияси ва ёрдамчи хона учун бино ажратди, бу эса «SamsungElectronicsCentralEurasia»нинг инновацион академия яратиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек касб-ҳунар техник таълими дастурига смартфонлар ва рақамли телевизорларни таъмирлаш бўйича янги ўқув курсларини ҳамда йўналишга оид ўқув модулларини жорий этиш имконини берди, – дейди лойиҳа менежери Татьяна Шокирова. – 2018 йилнинг март ойи охирида лойиҳа ўз якунига етди, аммо биз унинг натижалари барқарор ва муқим эканига аминмиз. Ўтган вақт ичида ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан апробация қилинган ва кам-кўсти тўлдирилган техник ва методик база бундан кейин ҳам коллежга Ўзбекистон бозорида талаб катта бўлган ахборот-коммуникация тенологиялари соҳасида янги ихтисосликларни ривожлантириш ва янги мутахассислар тайёрлаш имконини беради».

Фото: «Infocom.uz»

Хўш, «Инновацион сервис академияси» лойиҳаси Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежига нима берди?

1. Лойиҳа ТАТKҲК ўқув дастурига янги, талаб катта бўлган ихтисосликларни жорий этиш имконини яратди.

Ҳар йили икки мингдан ортиқ ўқувчиларга таҳсил берадиган ва икки юздан зиёд ўқитувчилар сабоқ берадиган коллеж аввалига иккита асосий — «Информатика ва ахборот технологиялари» ҳамда «Телекоммуникация» йўналишларини ривожлантириб келаётган, коммуникация ва мультимедия тизимларини эксплуатация қилиш, дастурий таъминот, компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш ва созлаш, передача тизимларини эксплуатация қилиш ва йиғиш бўйича мутахассиларни тайёрлаётган эди. «Инновацион сервис академияси» лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги биронта ўқув муассасасида таълим берилмайдиган яна иккита долзарб бўлган ихтисосликлар коллежда пайдо бўлди, булар: «Мобиль телефонлар таъмири» ва «Рақамли телевизорларга хизмат кўрсатиш» йўналишларидир.

Татьяна Овчинникова, ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари:

— Смартфонлар ва замонавий телевизорларни таъмирлаш бўйича янги ихтисосликлар ТАТКҲКда аввалдан мавжуд бўлган «Мобиль алоқа» ва «Рақамли телевидение» ўқув курслари негизида жорий этилди. Тақдим этилган ускуналар ушбу йўналишлар бўйича амалий машғулотлар ўтказиш имконини яратди. Лойиҳа мобайнида ўқув дастурининг кам-кўсти тўлдирилди, бир неча бор такомиллаштирилди.

Ҳозирда иккинчи ва учинчи босқич ўқувчиларига йил мобайнида «Инновацион сервис академияси»нинг «Рақамли телевизорларни таъмирлаш» ихтисослиги бўйича машғулотларга назария учун 60 соат ва амалиёт учун 140 соат, шунингдек «Мобиль алоқа ускуналарини таъмирлаш» ихтисослашуви бўйича назария учун 60 соат ҳамда амалиёт учун 120 соат ажратилмоқда. Ҳар бир босқич учун алоҳида методик қўлланмалар ишлаб чиқилган. Агар иккинчи босқич ўқувчиларида телефон ва телевизорларни йиғиш, қисмларга ажратишга катта эътибор қаратилаётган бўлса, учинчи босқичдагилар учун янада чуқурлаштирилган дастур кўзда тутилган: бузуқликларни диагностика қилиш ва тузатиш, қисмларни алмаштириш ва бошқалар.

Фото: «Infocom.uz»

2. Лойиҳа коллежни амалий машғулотлар учун моддий-техник база билан таъминлади.

Лойиҳа доирасида иккита лаборатория, ўқув аудиторияси ва қўшимча хона таъмирланди ва тўлиқ жиҳозланди. Лабораториялар барча зарур замонавий таъмирлаш-диагностика қилиш ускуналари, эҳтиёт қисмлар ҳамда амалдаги мобил гаджетлар ҳамда рақамли телевизорлар билан таъминланди, уларда ўқувчилар ўз билим ва малакаларини оширишлари мумкин.

Акмал Ҳошимов, ўқитувчи:

— Академиямизда ўқувчилар нафақат макетлар ва синов платаларида, балки ҳақиқий мобил телефонлар ҳамда рақамли телевизор билан ишлашлари мумкин. Таъмирлаш ва диагностика ишлари учун биз барча яхши жиҳозланган замонавий сервис марказларида қўлланиладиган рақамли ўлчов ускуналари, пайвандлаш станциялари, оссиллографлар ва бошқа замонавий асбоблардан фойдаланамиз. ТАТКҲК битирувчилари орасида мобил телефонлар ва рақамли телевизорлар мавзулари бўйича диплом ишларини ҳимоя қилган ўқувчилар ҳам бор. Албатта, рақамли технологиялар олами ўзгарувчан, аммо биз ўзгаришларни кузатиб борамиз, ўқув дастурининг техник жиҳатларини уларга мослаштиришга ҳаракат қиламиз. Реал амалий машғулотлар билан мустаҳкамланган бундай салмоқли таълим базасини олгандан кейин ўқувчиларнинг рақамли соҳа ўзгаришларига мослашиши осонроқ кечади.

Фото: «Infocom.uz»

3. Лойиҳа мутахассислари экологик масалалар призмаси орқали технологиялар оламига янгича ёндошувни тақдим этишди.

«Инновацион сервис лабораторияси» лойиҳаси доирасида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг «яшил» технологиялар, энергия самарадорлиги, ресурсларни асраш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан саводхонлигини оширишга катта эътибор қаратилди. Экологик ёндашув бу ерда нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам тадбиқ этилмоқда.

Дмитрий Ли, ТАТКҲК директори:

— Академия дастурида компонент таъмирлаш соҳаси ўрганилади, унда модул таъмирлашдан фарқли ўлароқ, бир бутун плата эмас балки унинг ишламаётган қисмлари алмаштирилади. Бу мутахассисдан қунтли меҳнатни талаб этади, аммо хизмат истеъмолчилари учун таъмирлаш ишларини деярли 90 фоизга арзонлаштириш имкониятини яратади. Аммо энг асосийси – у экологик таркибий қисмга эга, замирида келажак учун қайғуриш ғояси мужассам. Чунки, ишламайдиган модулларни утилизация қилиш, у технологик жиҳадан ҳар қанча мукаммал бўлмасин, экологияга таъсир кўрсатмай қолмайди. Ҳар бир компонент таъмирлаш эса утилизацияни бир ўлчов бирлигига камайтиради. Кунига битта сервис маркази қанча миқдорда мобил таъмирлашни амалга оширишини ҳисоблаб чиқиш қолди, агар ушбу рақамни шаҳардаги, мамлакатимиздаги сервис-марказлар сонига кўпайтирилса, йилдаги барча иш кунлари йиғиндиси бунга қўшилса, анча салмоқли рақам келиб чиқади. Шу сабабли ишонч билан айтишимиз мумкинки, бизнинг академия — бу атроф-муҳит ва экологияни ҳимоя қилиш сари қўйилган дадил қадамдир.

Фото: «Infocom.uz»

Таъкидлаш керакки, «Samsung инновацион сервис академияси» лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистонда бир вақтда амалга оширилди, бу эса ўрта махсус ва касб-ҳунар техник таълими борасида ўзаро тажриба алмашиш учун имкониятлар эшикларини очди.

Шунингдек, 2018 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида лойиҳа доирасида ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари ҳамда ТАТКҲК, Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи, Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи, Мирзо Улуғбек информатика касб-ҳунар коллежи, Юнусобод ва Яшнобод туманлари компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи раҳбарлари, ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокидаги давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатига таклиф этилган АКТга ихтисослашган коллежлар вакилларига мурожаат қилар экан «SamsungElectronicsCentralEurasia» вакили Берик Умаров лойиҳанинг методик қисми билан бўлишишга тайёр эканини билдирди. Кейинги кун, 2018 йилнинг 8 февралида коллеж мутахассислари учун тренинглар ташкил этилди, хусусан улар қуйидаги мавзуларга бағишланди: «Смартфонлар таъмирининг чуқурлаштирилган курслари бўйича тренинг»; «Телевизорлар таъмирининг чуқурлаштирилган курслари бўйича тренинг» ҳамда «Атроф-муҳитни асраш ва барқарор ривожланиш» чуқурлаштирилган курси бўйича тренинг».

Лойиҳа ҳамкорлари ҳақида маълумот:

www.tpkit.uz
www.samsung.uz, www.global.samsungtomorrow.com
www.carececo.org
www.eco.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг