Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновация маркази кўмагида маҳаллий IТ-компаниялар халқаро кўргазмада иштирок этади

Инновация маркази кўмагида маҳаллий IТ-компаниялар халқаро кўргазмада иштирок этади

Кўргазма 24-25 январ кунлари Бангалор шаҳрида бўлиб ўтади.

Фото: «Mitc.uz»

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» маркази кўмагида юртимиздаги IТ-компаниялар Ҳиндистоннинг нуфузли «INDIASOFT 2018» кўргазмасида иштирок этиш имконига эга бўладилар.

2018 йилнинг 24-25 январ кунлари Бангалор шаҳрида Ҳиндистон савдо ва ишлаб чиқариш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган халқаро дастурий таъминот маҳсулотлари кўргазмасида 36 мамлакатдан 100дан зиёд делегациянинг, ахборот технологиялари соҳасидаги 200га яқин етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг иштироки кутилмоқда.

Кўргазмада компаниялар меҳмонхона бизнеси, туризм, медиа, электрон ҳукумат, логистика ва бошқа йўналишларга ихтисослашган ишланмалари билан қатнашадилар.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази томонидан бу йўналишларда энг яхши илова ҳамда дастурий таъминотларни таклиф қилаётган маҳаллий компанияларга кўргазмада қатнашиш учун амалий ёрдам берилади, шунингдек, уларнинг авиачипта харажатлари қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг