Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инқилоб «ўхшамади»: «Samsung» барча «Galaxy Fold»ларини қайтариб оляпти!

Инқилоб «ўхшамади»: «Samsung» барча «Galaxy Fold»ларини қайтариб оляпти!

Фото: «3dnews.ru»

«Samsung» компанияси маркетинг мақсадида ўзининг инқилобий гаджети – «Galaxy Fold» буклама смартфонининг бир нечтасини тавсиф қилиш учун журналистларга тарқатганди. Аммо уларнинг дисплейидаги носозлик туфайли реклама кампанияси акс таъсир кўрсатди. Бу ҳақда «Терабайт» хабар берди.

Манбаларга кўра, жанубий кореялик техногигант энди ўша «Galaxy Fold»ларнинг барчасини қайтариб олишга киришган. Шу билан бирга, ушбу моделнинг АҚШдаги савдоси тўхтатилган, Хитойда сотувга чиқарилиши кечиктирилган.

«Galaxy Fold» смартфонларининг энг муҳим жойи – экранида муаммо чиққан: айримларида дисплейнинг баъзи жойлари бўртиб қолган, бошқаларда эса унинг сенсори тегинишларни тўғри қабул қилмаган... Баъзи журналистлар эса, билмасдан экраннинг устки қатламини олиб ташлашган – улар буни шунчаки сотувдан аввал дисплей юзасини ҳимоялаш учун қўйилган плёнка деб ўйлашган.

«Samsung»нинг аноним қолишни истаган бир ходими сўзларига кўра, бу муаммолар «Galaxy Fold» сотувга чиқишидан аввал ҳам кузатила бошлаган экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг