Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Instagram» репост функциясини ишга туширди

«Instagram» репост функциясини ишга туширди

Фото: «NV.ua»

«Instagram» ижтимоий тармоғи репост функциясини ишга туширди, деб хабар беради «NV.ua».

Эндиликда тармоқ фойдаланувчилари бошқаларнинг қайдлари, суратларининг ўз аккаунтида «Stories» орқали бўлишиши мумкин.

Янги функция ишлари учун мобиль дастурни янгилаш ва пост остидаги қоғозли самолёт кўринишидаги тугмани босиш даркор. Шундан сўнг «Мазкур постни сизнинг тарихингизга қўшиш» вариантини танлаш керак.

Репостни фақат очиқ аккаунлардан амалга ошириш мумкин. Айни вақтда мазкур функциядан фақатгина «Android» қурилмалари эгалари фойдалана олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг