Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Instagram»да «Focus» режими ишга тушди

«Instagram»да «Focus» режими ишга тушди

Фото: «iGeeksBlog.com»

Дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири ҳисобланувчи «Instagram» «Focus» функциясини ишга туширди, деб хабар берди «ITC.ua».

Умуман олганда, ижтимоий тармоқ мазкур функцияни март ойининг бошидан синовдан ўтказишни бошланган эди.

Янги функция камеранинг «Тарих» бўлими интерфейсининг бир қисмига айланган. «Focus» портрет тасвирга олиш режимини менюнинг «Boomerang» ва «Superzoom» функциялари жойлашган ердан топиш мумкин. Ундан тезкорлик билан фойдаланиш учун «Instagram» мобиль дастури орқали камерага кириш ва бармоқни ўнгдан чапга қараб икки марта экранга ишқалаш керак. Шундан сўнг дастур камераси юзга фокусланади ва орқа планни хиралаштиради. Таъкидлаш керакки, «Focus» режимидан нафақат суратга олиш, балки видеога олишда жараёнида ҳам фойдаланса бўлади.

Айни вақтда «Focus» режимининг янгиланган варианти «iOS» ҳамда «Android» қурилмалари учун мавжуд. Аммо уни барча смартфонлар ҳам қўллаб-қувватлай олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг