Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Instagram»да «mute» тугмаси пайдо бўлди

«Instagram»да «mute» тугмаси пайдо бўлди

Фото: «Медуза»

«Instagram» ижтимоий тармоғида «mute» тугмаси («эътиборсиз қолдириш») пайдо бўлди. Ушбу тугма обуна бўлинган фойдаланувчиларнинг постлари ва тарихини беркитиб қўйиш имконини беради, деб хабар қилди «Медуза».

Янги функцияни ишга тушириш учун фойдаланувчи суратининг ўнг юқори бурчагида турган «…» белгисига ёки унинг профилига босиш даркор. «Mute»  режимини ўчириб қўйиш ҳам худди каби профил орқали амалга оширилади.

Беркитиб қўйилган аккаунтга бу борада огоҳлантириш бормайди.

Агарда фойдаланувчи суратда ёки изоҳда қайд этилган бўлса, «Mute»  режими танланганиданидан кейин ҳам унга хабар бориб туради, шунингдек, ушбу суратни кўриши ҳам мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг