Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Intel»нинг «ақлли» кўзойнаклари тасвирни кўзнинг ички сезги қобиғига узатиб беради

«Intel»нинг «ақлли» кўзойнаклари тасвирни кўзнинг ички сезги қобиғига узатиб беради

«Vaunt» ақлли кўзойнаги.

Фото: «Хайтек»

На тугмачалар, на камера, на микрофон ва динамиклар — «Intel»нинг «ақлли» кўзойнакларини оддий диоптрияли кўзойнак сифатида қабул қилиш мумкин. Бироқ диоптрия ўрнига кўзойнак қолипига линзалар ўрнатилган, улар тасвирларни кўзнинг ички сезги қобиғига узатиб туради. Технология асосида камкучланишли лазер ётади. Ҳозирча «Vaunt» — шунчаки прототип, бироқ келажакда қурилма ишлаб чиқарувчилар қўлига ўтади. Шунингдек, гаджет «Android» ва «iOS» базасидаги смартфонлар билан боғланадиган бўлади. Бу ҳақида «Хайтек» маълум қилди.

«Intel»нинг смарт-кўзойнаклари ҳақидаги хабарлар дастлаб февраль бошида пайдо бўлган эди. Ўшанда «Bloomberg» нашри Америка компанияси ўзининг «Vaunt» деб номланиши кутилаётган AR-бизнесини $350 млн.га сотишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Бироқ бир ҳафта ўтмасиданоқ компания «Vaunt» номи остида ақлли кўзойнакларини тақдим этди. Қурилма прототипини «Verge» мухбири Дитер Бон синовдан ўтказишга муваффақ бўлди. Боннинг фикрича, биринчи ўзига хослик бу — кўзойнак дизайни. Технология исталган кўзойнак қолипига тушади, линзаларини эса кўриш даражасига қараб танлаш мумкин. Масалан, узоқни кўра олмаслик ёки аксинча. Қурилманинг таркибий қисмлари линза ва дастагида жойлаштирилади, уни бошқа оддий кўзойнаклардан ўнг линзада сал сезилиб турадиган қизил шуъладан фарқлаш мумкин.

«Vaunt» ақлли кўзойнаги. Фото: «Хайтек»

Прототипда видеокамера ҳам, микрофон ва динамиклар ҳам йўқ, бироқ келгусида «Vaunt» қўшимча имкониятлар билан тўлдирилиши мумкин. Шундай оддий тузилма ҳисобига қурилма атига 50 грамм оғирликка эга.

Қурилмада тасвирлар узатилишига ўнг дастакда ўрнатилган камқувватли лазер жавоб беради. Лазер ҳажми 400×150 пикселли қизил монохром тасвирларни кўзойнакнинг ўнг линзасидаги голографик кўзгуга узатади. Бу ердан у кўзнинг ички сезги қобиғига тушади. Лазер камқувватли бўлгани учун кўзга зарар келтирмайди.

Тасвирлар узатилиши ҳар доим ҳам фойдаланувчи кўз ўнгида акс этиб турмайди. Кўзойнакни оддий аксессуар сифатида ҳам тақиш мумкин, унинг ақлли функцияларини ишга тушириш учун қолипнинг пасти тарафига қараб қўйиш кифоя. Кўзни бошқа ёққа олиб қочиш билан виртуал дисплей ҳам йўқолади. Бундай интерфейс кўзойнакдан жамоат жойларда бошқаларнинг ортиқча эътиборини жалб қилмасдан фойдаланиш имконини беради.

Кўзойнаклар смартфонлар билан «Bluetooth» орқали боғланади. Шунингдек, қурилмада иловалар учун процессор, компас ва акселерометр ўрнатилган. Дастурчилар ушбу кўзойнакларни смартфонлар учун худди смарт-соат ёки фитнес-трекер сингари қўшимчага айлантиришмоқчи.

«Кўзойнак фойдаланувчилари мулоқот қилишда қурилма туфайли қийинчиликларга дуч келмасликлари лозим. Агар қурилма ғалати кўринишда бўлса, агар уни бошқариш учун доим ниманидир босиб туриш лозим бўлса — бу ҳалокат», таъкидлаган ишланма раҳбари Итаи Воншак. Шу сабаб ишланма энди дастурчилар ихтиёрига ўтади.

«Vaunt»нинг фойдаланувчилар учун мўлжалланган версияси қачон чиқиши ҳақида ҳали ҳеч бир гап бўлгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг