Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернетда «Менинг фикрим» махсус веб-саҳифаси яратилади

Интернетда «Менинг фикрим» махсус веб-саҳифаси яратилади

Жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартиби жорий қилинади.

Фото: «Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини жорий этишни таклиф этди.

Яъни, бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари кенгашлари кўриб чиқиши мажбурий экани қонунда белгилаб қўйилиши лозим.

Шу муносабат билан мамлакатимиз фуқаролари давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун интернет тармоғида «Менинг фикрим» деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг