Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«iPhone 7» ва «iPhone 7 Plus» эгалари яна бир кутилмаган муаммога дуч келди

«iPhone 7» ва «iPhone 7 Plus» эгалари яна бир кутилмаган муаммога дуч келди

Фото: «gazetadaily.ru»

Электроника воситаларининг ишлаши вақт ўтган сайин ёмонлашиб бориши ҳеч кимга сир эмас, бироқ бу баъзи ҳолларда жуда тез содир бўлади. 2016 йилда ишлаб чиқарилган «iPhone 7» ҳамда «iPhone 7 Plus» смартфонлари айнан шу муаммога дуч келди. Фойдаланувчилар қурилманинг микрофони бузилиб қолаётганидан ва бу даврий юкланишни юзага келтираётганида нозори бўлмоқда, деб хабар беради «4PDA».

«iPhone 7» ва «iPhone 7 Plus» қурилмаларининг эгалари турли форумлар ва ижтимоий тармоқларга смартфондан нормал фойдаланиш вақтида унинг микрофони ишламай қолаётганини маълум қилмоқда. Бундан ташқари қурилмани ўчириб-ёқиш вақтида экрандаги «Apple» логотипининг қотиб қолиш ҳоллари кузатиляпти.

Сервир марказ мутахассисларининг сўзларига қараганда, «iPhone 7» ва «iPhone 7 Plus»даги ушбу муаммо ишламайдиган «iPhone 6» ва «iPhone 6 Plus»лардаги рачскрин муаммосининг худди ўзи экан. 2014 йилдаги смартфонлар каби «iPhone 7»ларнинг платасидан аудиочип ажралмоқда. Айни вақтда экспертлар ягона қарорга келгани йўқ: бир қисми бунга зарбалар сабаб бўлган деса, қолганлари оддий қўллаш вақтида унинг эгилишига боғламоқда.

«Apple» компанияси мазкур муаммони ўрганишни бошлаганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг