Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«iPhone X Plus» учталик камерага эга бўладими?

«iPhone X Plus» учталик камерага эга бўладими?

Фото: «NV.ua»

«Apple» компаниясининг шартли равишда «iPhone X Plus» номини олган янги флагманига оид янги маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар беради «NV.ua».

Маълумотларга кўра, қурилмага 6,5 дюймли дисплей ўрнатилади.

Фото: «NV.ua»

Смартфон ўлчамлари 157,2 х 77,1 миллиметрни ташкил этади, бу 5,5 дюймли «iPhone 8 Plus»га нисбатан бироз кичикроқ демакдир (158,4 х 78,1 миллиметр). Тарқалган миш-мишлар «Apple»нинг янги гаджети «қулай корпус»га эга бўлишини тасдиқлайди.

Суратлардан кўриш мумкинки, «iPhone X Plus» учталик камерага эга бўлади. Бироқ «PhoneArena» журналистларининг таъкидлашича, «iPhone» моделига иккиталик камера ўрнатилади, схемадиги учинчи нуқта «вспышка» бўлиши мумкин.

Корпуснинг ўнг тарафидан олдингидек экранни блоклаш ва мобил қурилмани ўчириш тугмаси ўрин олади. «iPhone X Plus» корпуси юқори мустаҳкамликка эга пўлатдан ишланади ва «Gorilla Glass» 5 ойнаси билан ҳимояланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг