Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«iPhone X» учун дунёдаги энг ихчам ғилоф яратилди

«iPhone X» учун дунёдаги энг ихчам ғилоф яратилди

Фото: «The Gadgeteer»

Мобиль қурилмалар учун ғилофлар — бу ҳимоя ва дизайнни сақлаб қолиш ўртасидаги абадий тафовут. Аксессуар ишлаб чиқарувчилар мунтазам равишда улар ўртасида боғлиқлик яратишга интилади, бироқ ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди. «Radius X» яратувчилари эса буни эплашди, деб хабар берди «Лайфхакер».

Мазкур ғилоф «Х» шаклидаги металл ғилофдан иборат бўлиб, гаджетнинг тўртала бурчагини ҳам ҳимояловчи қопламаларга эга. Камера модули ҳам ўзига хос шишали металл билан ҳимояланади. Шундай экан энди «iPhone» фойдаланувчилари ўз қурилмасига шикаст етказиб қўйишдан қўрқмасалар ҳам бўлади.

Фото: «Abomus»

Олд панель ҳам турли тирналишлар ва синишлардан ҳимояланган. Алюминийдан ишланган ғилоф «iPhone» қурилмасига сезиларли даражада баландликдан тушиб кетса-да, ҳеч қандай шикаст етмаслигини таъминлайди, шу билан бирга у гаджетга ортиқча оғирлик бермайди.

«Radius X» бошқа металл кейслардан фарқли ўлароқ, индукцияни блокламайди ва бу смартфонни симсиз қувватлантириш имкониятини таъминлайди. Ғилоф мутлақ йиғма бўлиб, «iPhone»га бир неча сония ичида мустаҳкам қотирилади.

Айни вақтда «Radius X»ни 69 доллардан буюртма қилиш мумкин. Уни жорий йилнинг май ойидан бошлаб харидорларга етказиб берилади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг