Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ираклий Кашибадзе: «Ўзбек халқи жуда тадбиркор, ишбилармон»

Ираклий Кашибадзе: «Ўзбек халқи жуда тадбиркор, ишбилармон»

Фото: «egovernment.uz»

«ICТWЕЕК 2018» АКТ ҳафталиги доирасида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида грузиялик эксперт ва маслаҳатчи Ираклий Кашибадзе иштирокида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Ираклий Кашибадзе «Future Laboratory» консалтинг компанияси бош директори ҳисобланади. У инновацион ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи экотизимларни ривожлантириш билан фаол шуғулланиб келади.

Семинарда марказ ҳодимлари ҳамда Ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги сингари давлат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Грузиялик эксперт-маслаҳатчи «Грузиянинг электрон тижоратни ривожлантириш тажрибаси» ҳамда «Рақамли трансформация жараёнида инвестицияларнинг қайтишига қандай эришиш мумкин?» мавзуларига бағишланган тақдимотларни ўтказди.

Фото: «egovernment.uz»

Кашибадзенинг фикрича, е-тижоратнинг афзалликлари ҳақида ҳудудларда хабардорлик даражасини ошириш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, электрон тижорат билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш даркор.

Грузия ва бошқа мамлакатларнинг максимал иқтисодий фойда олиш ва рақамли трансформация жараёнида инвестицияларнинг қайтишига қандай эришиш мумкинлиги, электрон ҳукумат тизимини жорий этиш борасида келтирилган мисоллар билан танишиш тадбир катнашчилари учун қизиқарли кечди.

«Ўзбек халқи жуда тадбиркор, ишбилармон, у юқори салоҳиятга эга.  Ислоҳотлар жуда тезкор суръатларда амалга оширилаётгани одамни қувонитиради», – дейди Кашибадзе.

Семинар якунида тингловчилар соҳада Грузиянинг тажрибаси ва эришган ютуқлари ҳақида олинган қизиқарли маълумотлар ва мисоллар учун эксперт-маслаҳатчига миннатдорлик билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг