Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилда юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритми ишлаб чиқилди

Исроилда юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритми ишлаб чиқилди

Фото: «Hi-News»

Тел-Авивнинг «D-ID» стартапи юзни таниш тизимига қарши ҳимоя алгоритмини ишлаб чиқди, деб хабар берди «Hi-News».

Юзни танишга мўлжалланган замонавий алгоритмлар, жумладан «Google», «Baidu», «Facebook» ва бошқа компанияларнинг шу турдаги технологиялари мустақил равишда алоҳида одамларни топиш, уни саралаш ҳамда аниқлашга қодир. Исроил стартапи эса унга қарши тура оладиган алгоритмни яратди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, тизим 90 фоиз аниқликда ишламоқда.

Компания асосчиларига бу турдаги дастурни яратиш ғояси ўн йил олдин келган. Икки дўст армиядан таътил олиб, Жанубий Америкага йўл олади. Сафардан қайтишганидан сўнг ҳарбий бошқарма юзни танийдиган замонавий технологиялар ва жосуслик дастурлари пайдо бўлгани сабаб уларга суратларни интернетга жойлаштиришни тақиқлаб қўяди. Шунда икки дўст юқоридаги алгоритмни яратишни ўйлаб қўйишади ва анча вақт ўтиб, ниҳоят ўз компанияларига асос солишади.

«Кўплаб компаниялар идентификация тизимидан фойдаланмоқда, шу туфайли махфийликни сақлаш тобора қийинлашмоқда. Айнан шу сабаб биз ўз алгоритмимизни яратдик, ахир инсон юзи оддий махфий сўз эмаски, уни тезда ўзгартириб туриш мумкин бўлса», — дейди «D-ID» бош директори Гил Перри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг