Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-марказ тингловчилари Халқаро фестивалда ғолиб бўлишди (фото)

IT-марказ тингловчилари Халқаро фестивалда ғолиб бўлишди (фото)

Фото: «Mitc.uz»

InnoWeek доирасида бўлиб ўтган Халқаро турк болалар таълими ва маданияти фестивалида IT-парк Тошкент филиали IT марказининг робототехника бўйича ёш тингловчилари ғалаба қозонишди.

Танловда:

- кончилар ва ўт ўчирувчиларга ўз ишларида ёрдам берадиган «Aқлли бош кийим» ихтиросини тақдим этган Комилова Хонзода ва Бойқўзиева Эъзоза;

- ўсимликларни автоматлаштирилган суғориш бўйича ўз ишланмаси билан иштирок этган Эргашев Aсилбеклар ғолиб деб топилди.

Шу муносабат билан, ғолибларини фестиваль ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг