Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. «Android» телефонида олинган расм ва бошқа файллар компьютерда қолиб кетмасин десангиз...

IT-маслаҳат. «Android» телефонида олинган расм ва бошқа файллар компьютерда қолиб кетмасин десангиз...

Фото: «Nv.ua»

«Android» телефонини компьютерга улаб, унинг мультимедиа ресурслари (ички ва ташқи хотира картаси)ни кўришга рухсат берганимизда «Мой компьютер» ойнасида телефоннинг модели кўрсатилган папка ҳосил бўлади, биз одатда унинг ичига кириб ички ёки ташқи хотира картасининг «DCIM» папкасидаги камера орқали олинган видео ва фотоларни кўриб чиқамиз.

Ушбу файлларни телефоннинг папкасида туриб, очиб кўрмоқчи бўлган пайтимизда «Android» фото ёки видеони дастлаб «Windows»нинг C дискига юклаб олиб, кейин очади. Шунда ушбу очилган файллар компьютернинг доимий хотирасида қолиб кетади ва ортиқча жойни эгаллаб тураверади. Ушбу файллар «Windows» операцион тизимларида қуйидаги йўналишдаги манзилларга келиб тушади:

Win 7: C:\Users\”Сизнинг_жорий_фойдаланувчингиз”\AppData\Local\Temp

Win8/8.1/10: C:\Users\”Сизнинг_жорий_фойдаланувчингиз”\AppData\Local\Microsoft\Windows\INetCache\IE\

Ушбу йўналишлар бўйича ўтиб, қолиб кетган файлларни ўчириб ташлашимиз мумкин.

«IT-specialist» канали маслаҳати: кўрмоқчи бўлган файлларингизни дастлаб компьютернинг муайян папкасига кўчириб олиб, шундан кейин улардан фойдаланинг, шунда юқорида келтирилган муаммога дуч келмайсиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг