Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

IT-маслаҳат: Компьютерда бир неча гигабайтлаб жой очиш усули

IT-маслаҳат: Компьютерда бир неча гигабайтлаб жой очиш усули

Фото: «AKKet»

Компьютерда кўпинча ортиқча файллар, тизимнинг турли қисмлари ёки дастурлар пайдо қилган «чиқинди» тўпланиб қолади. Қаттиқ дискларни улардан тозалаб олиш учун махсус дастурлар бор, аммо уларсиз ҳам ортиқча «юк»дан халос бўлишнинг осонгина йўли мавжуд. «Терабайт» нашри ушбу усул сирлари билан ўртоқлашади.

Хусусан, агар компьютерингиз янги – «Windows 10» операцион тизимида ишлайдиган бўлса, у ҳолда «Хотира назорати» – «Контроль памяти» функцияси орқали уни ўз-ўзидан тозаланиб турадиган қилиш имкони бор. У дискларнинг чиқинди файллардан автоматик тарзда тозаланиб туришини ташкиллаштиради.

«Хотира назорати» функциясини фаоллаштириш учун «Windows» қидирувидан фойдаланинг: у ерга «Память» сўзини ёзиб изланг. Натижалар рўйхатида биринчи бўлиб турган бандни очсангиз, у ерда керакли созламага кўзингиз тушади. Одатда у ўчиқ ҳолда туради – қўрқмасдан шуни ёқиб қўйинг.

Шундан сўнг «Windows» маълум бир вақт оралиғида барча кераксиз, вақтинчалик файлларни ўчириб, «Корзина»ни тозалаб ва «Юкланганлар» – «Загрузки» жилдидаги эскиларини йўқ қилиб туради.

Ҳақли савол туғилади: модомики автоматик тарзда ўчиришга созланган экан, бу функция сизга керакли файлларни ҳам йўқотиб юбормайдими? Жавоби эса оддий: мазкур функциядаги «Жой бўшатиш усулини ўзгартириш» – «Изменить способ освобождения места» бандини очасиз. Шу ердан ўзингиз истисно ҳолатларни белгилаб қўясиз ва сўнг тозалаш функцияси шу тоифаларга тегмайди.

Агарда компьютерингизда операцион тизимнинг олдинги версияси қолдиқлари бўлса, «Хотира назорати» сизни улардан ҳам халос этади. Бунда тизим ўрнатилган дискдаги жуда улкан ҳажмли windows.old жилди ҳам ўчирилади.

«Хотира назорати» функциясини созлаб бўлгач, «Ҳозироқ тозалаш» – «Очистить сейчас» тугмачасини босасиз ва кейин натижани кўриб ҳайратда қоласиз – компьютерингизда бир неча гигабайтлаб жой очилади! Бу тугмача шундан кейин сизга керак бўлмайди – тозалаш энди автоматик тарзда, тегишли вақтлар оралиғида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг