Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. «Word»да бир неча сонияда мундарижа яратиш усули

IT-маслаҳат. «Word»да бир неча сонияда мундарижа яратиш усули

Фото: «@itspecuz»

Сарлавҳаларга нисбатан тўғри услуб (стиль)ларни қўлланг, дастур эса ҳаммасини автоматик тарзда бажаради. Телеграмдаги @itspecuz канали ушбу усулнинг соддалиги ва тезкорлиги билан бир қаторда, уни қўлда киритишга нисбатан яна кўплаб арзирли афзалликлари борлиги ҳақида фойдали маслаҳатлар беради.

Агар сиз ҳужжатнинг структурасини ўзгартиришни истаб қолсангиз, мундарижани осонгина унга қайта мослаштириб олиш мумкин. Бундан ташқари сарлавҳалар ва қуйи сарлавҳалар, матннинг мос бўлимига тезкор ўтиб берувчи ҳавола (ссылка)ларга айланади.

Ушбу кўрсатма «Word Online»дан ташқари бошқа барча «Word» вариантларига тўғри келади: веб-версия автоматик мундарижани яратишга қодир эмас. Дастурнинг эски версияларида интерфейснинг баъзи элементларининг жойлашуви ва номланиши фарқ қилиши мумкин, лекин улардаги ҳаракатлар кетма-кетлиги ўзгармайди.

  1. Сарлавҳалар учун услубларни танланг

Матнда сарлавҳаларни жойлаштириб чиқинг ва уларга нисбатан «Заголовок N» форматида номланган форматлаш услубларини қўллаб чиқинг. Иерархияга амал қилинг. Масалан, агар энг юқори даража (уровень)даги сарлавҳаларга «Заголовок 1» услубини танлаган бўлсангиз, кейинги даражали сарлавҳаларга «Заголовок 2» услубини танланг ва ҳоказо.

Сарлавҳага услубни қўллаш учун уни дастлаб белгиланг, сўнгра ускуналар панелидаги мос услуб устига босинг. Агар панелда керакли услублар мавжуд бўлмаса, уларни Alt + Ctrl + Shift + S клавишлар комбинацияси ёрдамида очинг. Экраннинг ўнг қисмида барча услубларни ўз ичига олган қўшимча панель пайдо бўлади.

  1. Ҳужжатга мундарижани қўшинг

Сиз томонингиздан форматлаб чиқилган сарлавҳалар асосида дастур мундарижасини қўшиши учун, курсорни матннинг бошига ўтказинг ва ускуналар панелида «Ссылки» → «Оглавление» → «Автособираемое оглавление 1»ларни босинг.

Агар мундарижанинг алоҳида саҳифада жойлашишини истасангиз, ундан олдин ва кейин узилиш (разрыв) қўшинг. Бунинг учун мундарижанинг олдидан курсорни жойлаштиринг ва «Вставка» → «Разрыв страницы» ларни босинг. Сўнгра курсорни мундарижанинг охирига ўтказиб, худди шу ҳаракатни қайтаринг.

Агар бундан кейин сиз ҳужжатга қўшимча киритсангиз ва мундарижа эскирса, шунчаки уни янгиланг: унинг устига сичқончанинг чап тугмаси билан босинг, сўнгра «Обновить таблицу»ни босинг ва фақатгина саҳифа рақамларини ёки бутун мундарижани янгилашни танланг (ушбу ҳаракатларни мундарижанинг устига сичқончанинг ўнг тугмасини босиш ва очилган контекст менюсидан «Обновить поле» бандини танлаш орқали ҳам амалга ошириш мумкин).

Сиз мундарижанинг мос бандига сичқончанинг чап тугмасини босиш орқали матннинг керакли бўлимига тезкор ўтишингиз мумкин. Бироқ ҳаволалар ишлаши учун Ctrl клавишини ушлаб туришингиз керак бўлади.

  1. Хоҳишингизга кўра мундарижанинг кўринишини созланг

Агар стандарт мундарижанинг ташқи кўриниши сизни қониқтирмаса ёки барча сарлавҳаларни ўзида акс эттирмаса, сиз уни ўчириб ташлашингиз ва янги мундарижани ўз хоҳишингизга кўра созлаб олишингиз мумкин. Ушбу ҳолатда сиз «Ссылки» → «Оглавление» → «Настраиваемое оглавление»ларга босасиз.

Созламалар ойнаси очилган пайтда, мундарижада ўзингизга керакли бўлган параметрларни кўрсатиб ўтинг. Бу ерда тўлдирувчини (бандлардаги нуқталарни) олиб ташлаш, саҳифа рақамларини беркитиш ёки жойлашувини ўзгартириш, кўриниб туриши лозим бўлган даражалар миқдорини танлаш ва уларнинг иерархиясини таҳрирлаш мумкин.

Маслаҳатимиз: мундарижани ҳужжатдаги барча матнларни киритиб, форматлаб бўлганингиздан сўнг яратинг. Акс ҳолда мундарижани яратиб олиб, кейинчалик ҳужжатингизга яна қўшимчалар киритиб, якуний жараёнда мундарижани янгилаб олиш ёдингиздан кўтарилиб қолиши мумкин.

Умид қиламизки, ушбу маслаҳатларимизга амал қилган ҳолда, энди ҳужжатларингиздаги мундарижаларни осон ва тез яратишга одатланасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг