Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ихтирочи фикр кучи билан бошқариладиган ногиронлар аравачасини яратди (видео)

Ихтирочи фикр кучи билан бошқариладиган ногиронлар аравачасини яратди (видео)

Фото: «Hi-News»

Новосибирск давлат техника университети битирувчиси фикр кучи билан бошқариладиган ногиронлар аравачасини яратди. Мазкур ихтиро имконияти чекланган инсонларга кўплаб қулайликларни тақдим этиши мумкин, деб хабар беради «Hi-News».

Янги қурилма биринчи навбатда танаси мутлақ шол бўлиб қолган, фақатгина бош мияси ишлайдиган инсонларга мўлжалланган. Ногиронлар аравачаси нафақат тўғри йўлда ҳаракатланишга, балки кескин паст-баландликлар, зиналар ва тўсиқларни босиб ўтишга ҳам қодир. Бош миядан узатилувчи импуслар махсус шлем ёрдамида ўқилади ва компьютер тизимига буйруқлар шаклида боради. Бу эса аравачани ҳаракатга келтиради.

Айни вақтда ихтиро муаллифлари аравачанинг хавфсизлик тизими устида иш олиб бормоқда ва уни имкон қадар тезроқ бозорга чиқариш ниятида.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг