Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ихтирочилар уни «энг ақлли узук» деб атади

Ихтирочилар уни «энг ақлли узук» деб атади

Фото: «Kickstarter»

Барча замонавий чип ва датчиклар — «Bluetooth 5.0», «NFC», акселерометр, яқинлашиш датчиги, 4 гигабайт хотира ва ҳатто микрофонли динамик ўрнатилган «Xenxo» узуги тақдим этилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Мазкур имкониятлар оддий узукни кўп функцияли қурилмага айлантиради, шу сабабли ихтирочилар уни «энг ақлли узук» деб атади.

Ихтирочилар биринчи навбатда узукдан гарнитура сифатида фойдаланишни таклиф этади. Узук корпусидаги махсус тугма ёрдамида танланган рақамга қўнғироқ қилиш ёки «SOS» сигналини юбориш мумкин. Суҳбатлашиш учун эса узукни қулоққа яқинлаштириш керак. Шунингдек, ундан «Siri» ёки «Google» овозли ассистентлари билан мулоқот қилишда фойдаланиш мумкин.

Узукдаги «NFC» орқали харидлар учун тўловларни амалга оширса бўлади. Фақат бир нарса — қурилманинг хавфсизлиги қандай таъминлангани номаълум. Ахир унда бармоқ изи ёки юз сканери мавжуд эмас. Шу сабабли исталган одам ундан фойдаланиши мумкин. Узукнинг ички хотирасини шахсий маълумотлар сақлаш учун ишлатса бўлади.

Яна бир кичик функция — узук ёрдамида смартфондаги мусиқалар кетма-кетлигини ўзгартириш ёки уни шахсий будильник сифатида ишлатиш мумкин. Бунда узук мунтазам вибрация бериб туради.

Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, узукнинг аккумулятори қуввати 5 кун автоном ишлашга етади.

«Xenxo» узугини олдиндан буюртма қилиш 189 доллар туради. Уни 2019 йилнинг февралидан бошлаб етказиб бериш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг