Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея дунёдаги энг катта қуёш электр станциялари паркини барпо этади

Жанубий Корея дунёдаги энг катта қуёш электр станциялари паркини барпо этади

Фото: «Flickr»

Жанубий Корея 2022 йилга бориб 3 ГВт қувватли қуёш станцияларига эга бўлмоқчи. 2030 йилгача эса бу кўрсаткич ўн бараварга оширилиши — мамлакатдаги қуёш станцияларининг умумий қуввати 30,8 ГВт гача етказилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда «PV Magazine» Корея Республикаси президенти Мун Чжэн Инга асосланиб хабар берди.

Жанубий Корея ҳозирча электр энергиясининг 8 фоизини тикланувчи манбалардан оляпти. Шунинг учун ҳам мамлакат ҳукумати энергетика тизимини тубдан ислоҳ қилишга 8,8 млрд. доллар ажратди.

Тикланувчи энергетика маркази Сэмангим инновацион ривожланиш зонасидаги 409 квадрат километр майдонда бошланади. Корея Республикаси 2030 йилдан бошлаб электр энергиясининг 20 фоизини тикланувчи манбалардан олишни режалаштирган.

Сэмангимда қуёш станцияларидан ташқари, қуввати 1 ГВт га тенг шамол станцияси ҳам қурилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг