Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

5G. Бошқалар кутяпти, Жанубий Кореяда эса бир миллион абонент...

5G. Бошқалар кутяпти, Жанубий Кореяда эса бир миллион абонент...

Фото: «Ngmn.org»

Жанубий Кореяда 5G тармоғи абонентлари сони ярим миллион нафардан ошди. Бу ҳақда «Maeil Business Newspaper» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Демак, шу манбаларда айтилишича, «бешинчи авлод» хизматини кўрсатиш бошланганидан кейин, орадан 50 кун ўтиб, абонентлар сони 500 минг нафардан ошди, яъни ҳар куни ўртача 10 000 киши хизматга уланяпти. Бундан билиш қийинмаски, 2019 йилнинг июнь ойидаёқ 5G да илк миллионлик довон босиб ўтилади.


Мавзуга оид: Дунёдаги илк тижорий 5G-тармоққа 5 апрелда старт берилади


Хизматларни сотишга расман 5 апрелдан киришилганди, орадан тўрт кун ўтиб 100 мингинчи, май ойи бошига келиб 400 мингинчи абонент рўйхатга олинди. Ҳозир эса Корея Республикасида қарийб 600 минг киши 5G дан фойдаланяпти.

Шу саноат вакилларининг айтишларича, агарда 2019 июнида «Samsung Galaxy Folder» смартфони бозор пештахталари юзини кўришга улгурса, 5G старт олганидан сўнг уч ой ичида 1 миллион абонентли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг