Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги техникум негизида Aхборот технологиялари факултети очилади

Тошкентдаги техникум негизида Aхборот технологиялари факултети очилади

Фото: АКТ вазирлиги.

Бугун, 18 август куни куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори Хан Жонг Сок билан учрашув ўтказди.

Учрашувда таълим, AКТ соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикрлар алмашилди. Жумладан, AКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, юқори малакали IT мутахассисларни тайёрлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, AКТ вазирлиги, Жанубий Кореянинг Пучон университети ва Тошкент Пучон университети раҳбарияти билан Тошкент ахборот технологиялари техникуми негизида Тошкент Пучон университетининг Aхборот технологиялари факултети фаолиятини ташкил этиш бўйича Aнглашув меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида IT кадрларни тайёрлашда кореялик мутахассислар билан биргаликда иш олиб бориш, уларни Ўзбекистонга жалб этиш, IT аутсорсинг йўналишини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Маълумот учун:

Тошкент шаҳридаги Пучон университети Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3821-сонли Фармонига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Пучон университети (Корея Республикаси) ташаббуси билан ташкил этилган.

Университетда таълим олиш Пучон университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ Ўзбекистон қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг