Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Kengoro» — бугунги кундаги энг мураккаб ва мукаммал робот

«Kengoro» — бугунги кундаги энг мураккаб ва мукаммал робот

«Kengoro» роботи.

Фото: «Daily Tech Info»

Токио университетининг тадқиқотчилар гуруҳи бугунги кунга қадар энг мураккаб ва инсонга мукаммал даражада ўшаш роботни яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Daily Tech Info».

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда яратилаётган роботларнинг аксарияти тор мутахассисликка йўналтирилган. Бироқ роботларнинг шундай синфи борки, улар гуманоидлар деб аталади. Ушбу роботлар ҳам маълум бир ишни бажаради, аммо уларнинг асосий мақсади — максимал даражада инсонга тақлид қилишдир.

Япониялик мутахассислар янги турдаги роботларни яратишга муваффақ бўлди. Ушбу роботларнинг умуртқаси, кўкрак қафаси мавжуд ва у турли томонларга ҳаракатлана оладиган боғинлар билан жиҳозланган.

«Kengoro» номини олган ушбу робот бошқа шу турдаги роборлардан 6 босқичга эркинроқ ҳаракатлана олади. Бу эса уларни одамга ўхшаб эркин ҳаракатланишини таъминлайди.

«Kengoro» полга таянган ҳолда танасини кўтара олиши, ўтириб-туриш машқларини бажариши ва ҳатто бадмингтон ракеткасидан устамонлик билан фойдалана олиши мумкин. Унинг ўзига хос асосий жиҳати — у «терлай» олади. Айнан шу усул орқали япон муҳандислари иш жараёнида етарлича қизиб кетадиган узатмаларни суюқлик ёрдамида самарали совутишга қарор қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг