Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колорадолик олимлар эрувчан электрон терини яратди

Колорадолик олимлар эрувчан электрон терини яратди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Муҳандислар жароҳат етган терини қайта тикланишида ёрдам берибгина қолмай, махсус суюқликда эриб кетадиган эгилувчан электрон терини яратди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Олимларнинг фикрича, қурилмани қайта ишлаш нафақат экологик, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам самаралидир.

Электрон тери — инсон терисининг механик хусусиятларини ўзида мужассам этган юпқа материалдир. Бир томондан мазкур қурилма орқали одам организмидаги физиологик кўрсатгичларни кузатиш мумкин бўлса, иккинчи томондан тана имкониятини кенгайтириш мумкин. Бугунги кунда кўплаб лабораториялар терибоп электроникани яратиш устида ишламоқда, бироқ улар тўлиқ қайта ишлаш жараёнини ҳисобга олишмаган. Бу эса келажакда чиқиндиларнинг ортишига олиб келиши ва экологияга салбий таъсир кўрсатади.

Чжанан Цзо бошчилигидаги Колорадо университети муҳандислари «даволаш» мумкин бўлган электрон терини яратди. Ихтиро асосида полиимин номли материал ётади. У босим, ҳарорат, намлик ва ҳаво сарфини ўлчашда ишлатиладиган датчикларни яратишда ишлатилган. Бундан ташқари сенсорлар электр ўтказувчанлиги ва қўшимча механик кучга эга бўлган кумуш нанозарраларни ўз ичига олади.

Агарда датчик бузилса, зарар етган жойга полиимин суртиш керак. Хона ҳароратида эса «даволаш» ярим соатни, 80 даража Цельсийгача қиздирилганида эса 10 дақиқада тайёр бўлади. Шундан сўнг, икки томон орасидаги кимёвий алоқалар тикланади ва сенсор нормал режимда ишлашда давом этади.

Электрон терини қўлда кўтариб юриш жуда осон. Шу билан бирга Цзо ҳамда унинг ҳамкасблари ушбу теридан робототехника ва тиббиётда фойдаланишни режалаштирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг