Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компьютер ўйинларидаги оғриқлар «ҳақиқат»га айланади

Компьютер ўйинларидаги оғриқлар «ҳақиқат»га айланади

Фото: «Termometroenlinea»

Томск давлат университети радиофизиклари геймерлар учун ўзининг виртуал персонажи бошидан кечирган барча ҳисларни сезишга ёрдам берадиган технология устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради «4PDA».

Томск давлат университети ходимлари VR-костюм устида иш олиб бормоқда. Мазкур қурилма оғриқни, шунингдек, персонажнинг ўйиндаги барча ҳиссиётларини узатиш қобилиятига эга бўлади. Олимлар ушбу лойиҳани 2020 йилга қадар якунлашни режалаштирган. Лойиҳага Инновацион ҳамкорлик жамғармаси томонидан ҳозирда 500 минг рубл маблағ ажратилган. Радиофизиклар ўз ихтироларини нафақат ВР ўйинларда, балки турли тренажёрлар ва 5D кинотеатрларда ҳам қўллаш нияти.

Костюм электротактил стимуляция ҳисобига ишлайди ва зарба ҳамда силаш каби оддий ҳиссиётлардан мураккаброқ бўлган оғриқларни сезишда ёрдам беради. Ғоя муаллифи Андрей Косторнойнинг айтишича, ихтиро ҳаттоки «ўз қанотларингизда» учиш ҳаракатлари бажарилганини ҳам ҳис қилиш имкониятини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг