Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Компьютерда ўчмайдиган папкалардан қутулишнинг 7 усули

Компьютерда ўчмайдиган папкалардан қутулишнинг 7 усули

Фото: «Лайфхакер»

  1. Компьютерни ўчириб ёқинг

Агарда ўчмай қолган папкадан тезроқ қутулишни истасангиз даставвал компьютерингизни ўчириб ёқинг. Кўплаб ҳолатларда компьютерни ўчириб-ёқиб, шундан кейин «Ўчириш» тугмасини босиш муаммони ҳал қилади.

  1. «Архиватор»дан фойдаланинг

Агарда ўчириш жараёнида «Windows» «ўчиладиган элемент топилмади» дея хабар берса, сизга «архиватор» ёрдам беради. Бунда «7ZIP», «WinRAR»дан фойдаланиш мумкин. Уни ишга тушириб, ўчирилиши лозим бўлган папкани архивга айлантиришдан олдин «Файл сиқилгач, уни ўчириш» функциясини ҳам олдиндан белгилаш лозим. Дастур автоматик равишда дирексерияни ўчириб юборади, сиздан эса фақатгина ҳосил қилинган архивни ўчириш талаб қилинади, холос.

  1. Администраторнинг «Учетные записи» орқали ўчириш

Дирекцияни ўчиришдаги муаммо фойдаланувчи ҳуқуқига боғлиқ бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатларда тизим администраторнинг «Учетные записи»га пароль киритишни ёки фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини маълум қилади. Уларни чеклаб ўтиш учун талаб қилинган паролни киритиш ёки тизимга администратор сифатида кириб, шундан сўнггина папкани ўчириш мумкин.

  1. Тизимни вирусларга қарши текшириб кўринг

Шунингдек, компьютердаги турли зарарли дастурлар ёки вируслар ҳам папканинг ўчирилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Компьютерингизни антивирус ёрдамида текшириб, шундан кейин яна бир бор ўчиришга уриниб кўринг.

  1. Папка ичида блокланган файллар йўқлигини текширинг

Одатда папкаларнинг ичидаги файллар ёки дастурлардан фойдаланилаётганида уни ўчириб бўлмайди. Шу каби вазият содир бўлмаётганини текшинг, бу жуда осон: дирекцияни очиб, керакли файлни ажратиб олинг ва уни ўчириб кўринг. Агарда тизим рад қилса уларнинг барчасини тизим созламалари орқали блокдан чиқаринг.

  1. Файл менежерларидан фойдаланинг

Агарда стандарт йўл кўрсатгичлар объектларни ўчиришда ёрдам бермаса, унда бошқа бир менежерлардан фойдаланиб кўринг. Масалан, «Total Commander» ёки «Commander One».

  1. Папкани хавфсиз режимда ўчиринг

Юқоридаги усуллар ёрдам бермаса компьютерни хавфсиз режимга ўтказинг ва муммони юзага келтираётган дирекцияни танлаб, уни ўчиринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг