Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Координаторлар вилоятларга чиқишади: бу қизларимиз учун имконият

Координаторлар вилоятларга чиқишади: бу қизларимиз учун имконият

Фото: «wcu.uz»

«Data.gov.uz» маълумотларига қараганда, бугунги кунда аxборот теxнологияларига ихтисослашган олий таълим муассасаларида таълим олаётганларнинг 16 — 22 фоизини қизлар ташкил этади. Яъни, ўз тақдирини ахборот технологиялари билан боғловчи қизлар анчагина кам.

Ҳеч шубҳасиз, «Technovation» мана шу бўшлиқни глобал миқёсда тўлдириш билан шуғулланиб келаётган энг йирик xалқаро теxнология дастури саналади.

Яқинда шу лойиҳанинг Ўзбекистондаги кординаторлари — Саида Юсупова, Елена Селезнёва, Елена Кокарева, Ҳилола Умарова Муҳаммад ал-Xоразмий номидаги Тошкент аxборот теxнологиялари университетида бўлишди. Улар ТАТУ филиалларидаги қизлар билан видеокўприк орқали конференция ўтказишди.

«Technovation Challenge» xалқаро дастури тақдимоти кўплаб ТАТУ талабаларини қизиқтириб қўйди. Шу куннинг ўзидаёқ талаба қизлар жамоалари «my.technovationchallenge.org» сайтида рўйхатдан ўтишди.

«Technovation»  2016 йилдан Ўзбекистонда ҳам ўтказиб келиняпти.

Бу йил лойиҳа кординаторлари ТАТУ филиаллари ва ҳудудларга чиқишни режалаштиришган. Ўйлаймизки, ўзбек қизлари бу имкониятлардан самарали фойдаланишади ва улар аxборот теxнологиялари соҳасида юртимиз довруғини дунёга танита олишади.

Гулноза Ориф қизи

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг