Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган кўзойнак яратилди

Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган кўзойнак яратилди

Фото: «NV.ua»

«ICI Vision» компанияси Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган CES 2018 кўргазмасида кўз пардасининг касалланишидан азият чекувчи беморлар ҳаётини егиллаштирувчи кўзойнакларни тақдим этди. «Ақлли» кўзойнак сунъий интеллект ва аппарат қурилмаларидан фойдаланган ҳолда кўзи хира одамларга ёруғ оламни яхшироқ кўриш имконини беради, дея хабар қилади «NV.ua».

Митти камералар, қорачиқнинг ва компютер проекциясининг ҳаракатини кузатишга мўлжалланган дастур ёрдамида ушбу кўзойнак кўз тубидаги соғлом кўриш қобилиятини қайта ишлай олади. Дастур ва аппарат тизимлари реал вақтда визуал кўришни яхшилайди.

«ICI Vision»нинг миссияси инсоннинг кўриш қобилиятини бу турда яратилган биринчи оптималлаштирилган индивидуал рақамли платформа ёрдамида яхшилашдан иборат», — дейилади компаниянинг баёнотида.

Ушбу кўргазмада «Samsung» компанияси ҳам «Relumino» кўзойнакларини тақдим этди. У махсус мобил дастур ёрдамида смартфон билан боғлана олади. Бу каби кўзойнаклар тасвирни равлашлаштириб, кўриш соҳасини кенгайтирган ҳолда узатади.

«Relumino» кўзойнаги бир нечта режимда ишлай олади. «Оддий режим» вақтида у тасвирни анча тиниқ узатса, «ўзгартирилган ранг» режимида фойдаланувчиларга саҳифа ёки экрандаги матнни яхши ўқиш имконини яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг