Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Криптокризис: биткоин ва бошқа йирик криптовалюталарнинг нархи туша бошлади

Криптокризис: биткоин ва бошқа йирик криптовалюталарнинг нархи туша бошлади

«Сoinmarketcup» биржасининг «Топ 10»лигида жойлашган криптовалюталарнинг нархи тушиб бормоқда.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Сoinmarketcup» биржасининг «Топ 10»лигида жойлашган криптовалюталарнинг нархи тушиб бормоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Дунёнинг энг катта криптовалютаси — биткоин бир неча суткада минг долларга қадрсизланди ва нархи 10 минг атрофига келиб қолди. Яъни у 2017 йил ноябрдаги курс қийматига қайтди.

«Ethereum» 6 фоизга қадрсизланди ва 2017 йил декабрь охиридаги курсга тенглашди.

«Ripple» атига 0,1 долларга арзонлашди, бироқ криптовалюта сонининг кўплиги ҳисобига унинг капитализацияси 5 миллиард долларга тушиб кетди.

Нега пасаймоқда?

Нархлар пасайишига япон криптобиржаси «Coincheck»нинг қулаши — 500 миллион долларлик криптовалюталарнинг ўғирлаб кетилиши асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин. Биржа яратувчилари ўғирланган пулларнинг 90 фоизини қайтаришга ваъда берган, бироқ Япония ҳукумати вазиятни ўрганишни бошлаб юборган.

«Бундай пасайишлар нормал ҳолат. Эслатиб ўтаман, уч ой аввал биткоин нархи $6 000ни ташкил этарди. Агар қандайдир кутилмаган ҳол рўй бермаса, март ойига бориб криптовалюталарнинг яна қимматлашишини кузатишимиз мумкин», деб вазиятга баҳо берган блокчейн-консультант Денис Смирнов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг