Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кучли аккумуляторга эга дунёдаги энг ихчам смартфон 158 доллардан сотувга чиқди

Кучли аккумуляторга эга дунёдаги энг ихчам смартфон 158 доллардан сотувга чиқди

Фото: «Сomprar.com»

Жорий йилнинг март ойида интернет тармоқларида 10 000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга энг ингичка корпусли смартфон ҳақида маълумотлар тарқалганди. Маълум бўлишича, мазкур янги маҳсулот Хитойнинг «HOMTOM— HТ70» компаниясига тегишли экан, деб хабар берди «Hi-News».

Ишлаб чиқарувчи компания «HТ-70» смартонини чегирмалар асосида 3 кун (13 апрелга қадар) сотишга қарор қилди. Яъни янги смартфон 188,99 долларлик одатдаги нархида эмас, балки 158,75 доллардан сотилади. «HТ-70»нинг нархи шу қадар паст бўлса-да, техник тавсифлари флагманларникидан қолишмайди: томонлар нисбати 18:9 бўлган дисплей, «MediaTek MT6750T» процессори, 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт ички хотирага эга.

Смартфоннинг суратга олиш қобилиятини иккита модул (16 мегапикселл + 5 мегапикселл) таъминлайди. Яна бир жиҳати — бармоқ изи сканери корпуснинг орқа тарафида жойлашган ва тезкор қувватланиш функцияси ҳам мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг