Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Leagoo» барча замонавий функцияларга эга смартфонни 100 доллардан сотувга чиқарди

«Leagoo» барча замонавий функцияларга эга смартфонни 100 доллардан сотувга чиқарди

Foto: «4PDA»

«Leagoo» компанияси ўтган йили тақдим этилган М9 «ҳошиясиз» смартфонининг янгиланган версияси билан бўлишди. Янги «Leagoo М9 Pro» иккиталик асосий камера, «4G»ни қўллаб-қувватловчи иккита SIM-карта слоти ҳамда юзни сканер қилиш функцияси билан жиҳозланди, деб хабар берди «4PDA».

«Android» операцион тизимининг сўнгги версиясига эга смартфонни айни вақтда 100 долларга сотиб олиш мумкин.

Янги «Leagoo М9 Pro» барча замонавий функцияларга эга, бироқ кўп харажат қилишни истамаган фойдаланувчилар учун айни муддао. Смарфон 5,72 дюймли дисплей ва ингичка ҳошияга эга. Орқа томонидан 13 ва 2 мегапикселли иккиталик камера жойлашган бўлиб, улар «портрет» режимида ҳам тасвирга олишни амалга оширишга қодир. Қурилмани юз сканери ёки бармоқ изи сканери ёрдамида блокдан чиқариш мумкин.

«Leagoo М9 Pro»нинг техник тавсифи:

  • Томонлар нисбати 18:9 бўлган 5,72 дюймли дисплей;
  • Тўрт ядроли «MediaTek MT6739V» процессори;
  • 2 гигабайт тезкор ва 16 гигабайт ички хотира;
  • 13 ва 2 мегапикселли иккиталик камера, 5 мегапикселли фронтал камера;
  • SIM-карта учун иккита слот;
  • Аккумулятор сиғими 3 000 мА/соат;
  • Юз ва бармоқ изи сканери;
  • Операцион тизим «Android 8.1 Oreo».
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг