Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Lenovo» 128 гигабайт тезкор хотирага эга ноутбук яратди

«Lenovo» 128 гигабайт тезкор хотирага эга ноутбук яратди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Lenovo» компанияси асосан виртуал реаллик мўлжалланган, бироқ ҳар қандай мураккаб масалаларда фойдаланиш мумкин бўлган «ThinkPad P52» ноутбугини тақдим этди. Компютернинг ўзига хос жиҳати унга 128 гигабайт тезкор хотира ўрнатилганида, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Шунингдек, ноутбукнинг ички хотираси 6 терабайтга тенг.

«ThinkPad P52» 15,6 дюймли 4K дисплей билан жиҳозланган. Ноутбук саккиз ядроли сўнгги авлод «Intel Xeon» процессорида ва «NVIDIA Quadro P3200» видеокартасида ишлайди.

Умуман олганда, бу оддий ноутбук. Унда учта «Thunderbold» порти, учта тўлиқ ўлчамли «USB», «HDMI», мини «Display Port» мавжуд. Бундан ташқари компютерга бармоқ изи сканери ва тунда клавиатураларни ёритиб туриш тизими ўрнатилган.

Июнь ойида сотувга чиқадиган ноутбук нархи ҳозирча маълум эмас. Айни вақтда Россияда «Lenovo»нинг энг қиммат ноутбуги 3200 доллардан сотилмоқда, бироқ «ThinkPad P52» ундан анча қиммат бўлиши аниқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг