Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

«Let’s Enhance» кичкина фотосуратлар сифатини бузмасдан уни катталаштириб беради

«Let’s Enhance» кичкина фотосуратлар сифатини бузмасдан уни катталаштириб беради

Фото: «ITC.ua»

«Let’s Enhance» сайти сизга эски расмлар ёки ҳар қандай бошқа пикселлари сони кам бўлган фотосуратлар сифатини оширишда ёрдам беради.

Машина таълими ва нейрон тармоқлари фотосуратлар ва бошқа турдаги расмларни яратишда оммавий фойдаланилади: юзларни аниқлаш, MSQRD дастуридаги уч ўлчамли ниқоблар ёки Prisma дастуридаги бадиий фильтрлар.

Янги «Let’s Enhance» сайти фотолар сифатини яхшилаш учун машина таълимини қўллайди. У сифат ва детализацияни сақлаган ҳолда расмни 4 бараварга катталаштира олади.

Фото юкланганидан сўнг сервис уч вариантда қайта ишлашни таклиф этади. Magic (Сеҳрли) расмнинг сифатини максимал тарзда яхшилайди ва пикселлар сонини оширади. Boring (Қизиқарсиз) филтри баъзи артефактлар, логотиплар ва бошқа ортиқча элементларни олиб ташлайди. Охирги Anti-jpeg фильтри эса умуман сезиларли натижага олиб келмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг