Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

LG: ҳақиқий флагманни энди кўрасиз

LG: ҳақиқий флагманни энди кўрасиз

Фото: «Терабайт»

Бир муддат аввал маълум бўлганидек, Жанубий Кореянинг йирик IT-корпорация ишлаб чиқарадиган навбатдаги кучли мобил телефонлардан бири «LG G7 ThinQ» модели бўлади, деб хабар берди «Терабайт».

Номидан кўриниб турибдики, мазкур смартфонга «сунъий ақл» ҳамда нейронли тармоқ технологияси татбиқ қилинади. Смартфон тизими ўз-ўзини ўқитиб, янги жиҳатларни ўзлаштиради. Мисол учун, смартфон камераси вазиятдан келиб чиқиб автоматик тарзда ўзини созлайди.

Кеча, 7 апрелда интернет тармоғида «LG G7 ThinQ» смартфон модели ишлаб турган жараён акс этган фотосурат эълон қилинди. Суратларда смартфон олд панелининг юқорисида дисплей кесимининг борлиги ҳамда смартфоннинг ҳақиқий номи маълум бўлди.

«LG G7 ThinQ» смартфонида жорий қилинадиган махсус функция ёрдамида экрандаги бу ўйиқни яшириш мумкин бўлади. Бундай жиҳатни биз «Huawei P20 Pro» ҳамда «OnePlus 6» моделларида ҳам кўрамиз.

Кореялик таниқли ишлаб чиқарувчининг янги смартфони эга бўладиган 8 ядроли» Qualcomm Snapdragon 845» процессорининг частота ўлчами 2,8 ГГц.ни ташкил қилади. Смартфонда график-тасвирларни «Adreno 630» видео картаси қайта ишлайди. Платформада 4 гигабайтил тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотира бўлади.

«LG G7 ThinQ» AnTuTu бенчмаркида 252 473 балл тўплаган. Бир муддат аввал ҳали тақдим қилинмаган «OnePlus 6» смартфони AnTuTu бенчмаркида энг юқори – 276 510 балл тўплаган эди. «Xiaomi Mi Mix 2S» эса 270461 балл йиққан.

«LG G7 ThinQ» қўш сенсорли илғор бош камераси, USB Type-C универсал порти билан бугунги рақобатга дош бера олади.

Телефон ўзига хос янги оптик суратга олиш технология ўрнатилган энг қиммат фотокамераси билан ажралиб туриши хабар қилинмоқда. 16 мегапикселли бош сенсорнинг диафрагмаси f/1.5 стандартли бўлади, яъни жаҳонда энг илғор.

Смартфон 6 дюймли, OLED матрицали ва QuadHD (2880 x 1440 пикселли) дисплей билан таъминланади. FullVision экраннинг томонлар нисбати 18: 9 стандартида ишланиши кутилмоқда. Флагман корпуси IP68 стандарти бўйича чанг васувдан ҳимоя қилинган.

Ҳозирча «LG G7 ThinQ» тақдимот куни тўғрисида бирор расмий маълумот йўқ. Бир қатор таниқли инсайдерларга кўра, янги флагман апрелнинг охирларида намойиш қилинади.

Нарх-наво ҳам жиҳатларга яраша бўлади. «LG G7 ThinQ» флагманининг 1030 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда смартфон бозорида сотилаётган «LG V30S ThinQ» кучли моделлардан бири бўлиб, Кореяда S9 моделига жиддий рақиб бўлмоқда. S9 модели $720 ҳамда S9+ $840 доллар баҳосида, «LG V30S ThinQ» эса 1000 АҚШ долларидан савдога чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг