Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«LG»нинг беш камерали смартфони: нархи ошкор бўлди

«LG»нинг беш камерали смартфони: нархи ошкор бўлди

LG V30.

Фото: «Ferra.ru»

«LG V40 ThinQ» смартфонининг намойиш қилиниш санаси ва нархи ойдинлашди. Ушбу хабарни компаниянинг ўзи расман бермаган бўлса-да, «PhoneArena» ресурсида бу ҳақда маълум қилинди, деб хабар берди «Ferra.ru».

LG V10, V20 ва V30 ларнинг чиқиш тарихига асосланиб, манба  «LG V40 ThinQ»нинг анонси шу йил 31 августдан 5 сентябргача Берлинда бўлиб ўтадиган «IFA 2018» кўргазмасида уюштирилишини башорат қилган.  Тақдимот маросими 31 август ёки сентябрнинг биринчи ҳафтасида бўлиб ўтса,  21 ва 28 сентябрь оралиғида сотувга старт берилади.

Янги қурилманинг тахминий нархи чиққан вақтида 899 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.

«LG V40 ThinQ» – компаниянинг иккита олд ва учта асосий камерадан иборат бир йўла бешта камерага эга бўлган илк қурилмаси бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг