Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«LG»нинг ортидан: Яна бир смартфонлар бренди фаолиятини тўхтатди

«LG»нинг ортидан: Яна бир смартфонлар бренди фаолиятини тўхтатди

Фото: «Ferra.ru»

2021 йилнинг апрелида «LG» компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни батамом тўхтатишини эълон қилганди. Унинг ортидан смартфонлар бозорини яна бир бренд  тарк этмоқда — «Vsmart» (Вьетнамнинг «VinSmart» бренди).

Хабарда айтилишича, «Vingroup» бор кучини электрокарлар ишлаб чиқаришга ташлайди ва «VinSmart» электроника йўналишини ёпади. Ушбу бренд смартфонлари ва телевизорлари билан ном чиқарганди. Энди бу тарихга айланади.

Нисбатан анча арзон қурилмалар чиқарувчи «VinSmart»га 2018 йилда асос солинганди.

«Vingroup» баёнотига кўра, бу компания учун жуда муҳим стратегик қарор: мақсад «VinFast» (электромобиллар бўлими)ни ўз соҳасида дунёдаги энг етакчи брендлардан бирига айлантиришдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг