Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лондонда ҳайдовчисиз поезд ишга туширилди. Лойиҳа қиймати 10 миллиард доллар

Лондонда ҳайдовчисиз поезд ишга туширилди. Лойиҳа қиймати 10 миллиард доллар

Фото: «NV.ua»

Лондон яқинида автопилот билан жиҳозланган йўловчи поезди ишга тушди. Вагонлар Питерборо — Хоршем маршрути бўйича қатнайди, автопилот эса Сент-Панкрас ва Блекфрайерс станцияси оралиғида ишлайди, деб хабар берди «NV.ua».

АҚШда ҳайдовчисиз бошқариладиган Убер автомобили содир этган авариядан кейин, поезд машинисти доимо кабина ичида бўлиши кераклигига қарор қилинди.

Ҳайдовчи платформани ҳамда эшиклар ёпилганини текшириш учун қолади, хавфсизлик бўйича қандайдир муаммо юзага келса аралашади. Кейинги йилнинг охирига келиб, Лондон марказида «Thameslink»ка тегишли 24 та поезд қатнай бошлайди.

«Class 700 Siemens» поездлари бир-биридан 100 метр оралиқда соатига 45 километр тезликда ҳаракатланади. Ҳар бир такриб 12 вагондан ташкил топган бўлиб, унга 1700 нафар йўловчи кетади. Бу йўловчилар тирбандлигини олдини олишга хизмат қилади. Яқин орада мазкур технология мамлакатнинг бошқа қисмларида ҳам йўлга қўйилиши мумкин.

Таъкидланишича, ҳайдовчисиз бошқариладиган поездни ишга тушириш учун 5 йил ва 10 миллиард доллар керак бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг