Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаб ёшидаги ўқувчилар учун танлов: Ғолибга ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти

Мактаб ёшидаги ўқувчилар учун танлов: Ғолибга ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти

Фото: «Inha.uz»

Ўзбекистонда ҳар йили мактаб ёшидаги иқтидорли ўқувчилар ўртасида математика, физика ва информатика фанларини интеграциялашган ҳолда қамраб олган кўрик-танлов 1 апрель кунидан бошланади.

Танловнинг асосий мақсади – Улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмийнинг буюк ва бебаҳо меросини қадрлаш, уни ёш авлод онгига чуқур сингдириш, ўқувчиларнинг аниқ фанларнинг юксак марраларини забт этишига кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иқтидорларини аниқлаш ҳамда қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат. 

Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари қатнашишлари мумкин.

Танлов уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқич мактаблар миқёсида 1 апрелдан 10 апрелга қадар ўтказилади. Мазкур босқичда ўқувчилар учта фан бўйича www.matfiz.uz сайтида онлайн-тест топширадилар: математика, физика ва информатика. 80 ва ундан юқори балл тўплаган ўқувчилар иккинчи босқичга йўл олишади.

Иккинчи минтақавий босқичда биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан интеграциялашган ҳолда амалий масалаларни ёзма топширадилар. 75 ва ундан юқори балл тўплаган ўқувчилар финал босқичига йўл олишади. Иккинчи босқичнинг ўтказилиш саналари қўшимча тарзда танлов сайтида эълон қилинади.

Учинчи финал босқичи июнь ойида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтади. Мазкур босқичда иштирокчилар математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан интеграциялашган ҳолда амалий масалалардан ёзма иш топширадилар.

Танловнинг учинчи финал босқичи совриндорлари «Муҳаммад ал-Хоразмий издошлари» номли мукофот (статуэтка)ни қўлга киритишади. Шунингдек, биринчи ўрин соҳиби энг кам ойлик иш ҳақининг – 100 баравари, иккинчи ўрин – 75 баравари ва учинчи ўрин – 65 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг