Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиёда ягона бўлган медиа ўқув маркази қурилди

Марказий Осиёда ягона бўлган медиа ўқув маркази қурилди

Фото: «infoCOM.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Япониянинг JICA ташкилоти билан 1,5 млн. АҚШ доллари қийматида телевизион технологиялар йўналишида медиа марказ қуриш лойиҳасини имзолаган эди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳамкорлик доирасида талабаларнинг телевизион технологиялар соҳасида лаборатория ва амалий машғулотлари ва илмий-тадқиқот ишларини бажаришга мўлжалланган Марказий Осиёда ягона бўлган медиа ўқув маркази қурилиб, ишга тушиш арафасида турибди. Ҳозирги кунда жиҳозлар олиб келиш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда «infoCOM.uz» журналига берган интервюсида ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев маълум қилди.

Университетда жами компютер техникалари сони 1624 тани ташкил этади. 1400 дан ортиғи бевосита ўқув жараёнида ишлатилади. 2017 йилда 250та янги компютер техникаси харид қилинган.

Ҳозирги кунда университетда ўқув лабораториялари сони 70 тани ташкил қилади, илмий-тадқиқот лабораториялари етита, 50 га яқин компютер ва мултимедиа синфлари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг