Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия полициячилари исталган смартфонни бузиб кириш ҳуқуқига эга бўлди

Британия полициячилари исталган смартфонни бузиб кириш ҳуқуқига эга бўлди

Фото: «Hi-News»

Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мобиль телефонларга бузиб кириш ва унда сақланаётган барча маълумотларни қўлга киритиш учун хакерлик қурилмаларига эга бўлди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Бир томонлама кузатув объекти нафақат гумонланувчиларни, балки жиноятлар қурбонлари ва уларнинг гувоҳларини ҳам кузатиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари исталган вақтда қўнғироқлар ва хабарлар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, фойдаланувчининг барча ёзишмалари ва интернетдаги маълумотларини юклаб олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан ташқари гаджет телефон хотирасидаги рақамларни, фотосуратлар ва геолокация маълумотларини ҳам назорат қилади.

Полициячиларнинг бу турдаги технологиядан фойдаланаётгани ҳақида мамлакат фуқаролари огоҳлантирилмаган. «Privacy International» нашри бундай масалаларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказилиши лозимлигини таъкидлаган.

Ташкилот экспертлари полициячилар ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши мумкинлигидан хавфсираб, хакерлик воситаларидан фойдаланишни назорат остига олинишини талаб қилмоқда. Шунингдек, улар кузатув объектлари ўз ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилинишини талаб этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳозирча ушбу чиқишларга бирор-бир изоҳ бермади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг