Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди

Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди

Фото: «Caliber»

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск ижтимоий тармоқ раҳбари Параг Агравалдан сервис фойдаланувчилари аккаунтларининг 5 фоизидан кам қисми фейклиги ҳақида маълумот олмагунича Twitter хариди бўйича битим тугалланмаслигини билдирди.

«Фейк ва спам аккаунтлар 20 фоизни ташкил этиши ҳақида маълумот олдим, бу Twitter тасдиқлаганидан тўрт баравар кўп. Балки бундан ҳам кўпдир», — деб ёзди Маск Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

16 май куни Агравал ижтимоий тармоқдаги фейк (сохта) аккаунтлар 5 фоиздан камлигини исботловчи далилларни тақдим этишдан бош тортганидан сўнг, тадбиркор компания раҳбарига ана шундай оммавий ултиматум қўйди.

«Менинг биринчи таклифим Twitter АҚШ қимматбаҳо қоғозлар комиссиясига тақдим этган маълумотлар тўғрилигига асосланган эди. Агравал маълумотларни очиқламас экан, битим тузилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — деди Маск.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг