Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маскнинг рақобатчиси. Хитой космик интернет учун ўнлаб сунъий йўлдошини учиради

Маскнинг рақобатчиси. Хитой космик интернет учун ўнлаб сунъий йўлдошини учиради

Фото: «NV.ua»

Хитойнинг «CASIC» компанияси бутун дунё фойдаланувчиларига интернетга киришни таъминлайдиган «Hongyun» лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Компания муҳандисларининг таъкидлашича, «тармоқ Ер юзининг барча бурчакларига, жумладан, Арктика ва Антарктидага ҳам етиб боради», — дейилади «Nv.ua» хабарида.

«CASIC» президенти Чжан Чжуняннинг айтишича, муҳандислар сунъий йўлдошларни йиғиш ҳамда уни жорий йил охирига қадар ер орбитасига олиб чиқишни режалаштирмоқда.

2016 йилнинг сентябрида ташкил этилган «Hongyun» лойиҳаси доирасида 156 та кичик сунъий йўлдошни Ердан 1000 километр атрофида бўлган орбитага олиб чиқиб, космик коммуникация тармоғини ишга тушириш режалаштирилган. Ҳар бир қурилманинг ўтказувчанлик тезлиги 4 Гб/сонияни ташкил этади.

2020 йилга қадар тўртта сунъий йўлдошни учириш, 2022 йилга бориб эса тармоқни тўлиқ шакллантириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни «SpaceX» компанияси ҳам худди шу мақсадда «Фалcон 9» ракета-ташувчисини учирган эди. Бироқ Маскнинг йўлдошли интернетидан яқин орада фойдаланиш имкони бўлмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг