Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маскнинг укаси инқилоб қилмоқчи

Маскнинг укаси инқилоб қилмоқчи

Фото: «VC.ru»

Бутун дунёга ўзининг «Tesla» ва «SpaceX» лойиҳалари билан танилган Элон Маскнинг укаси ҳақида эшитганмисиз? Кимбал Маск 90-йилларда акасига ҳозирда «PayPal»га айланган компанияни ишга туширишда ёрдам берган. Бироқ унинг қизиқишлари мутлақо ўзгача, деб хабар беради «Hi-News».

Кимбал ҳамон акаси билан «Tesla» ва «SpaceX» лойиҳаларида бирга ишлайди. Бироқ унинг шахсий корхонаси юқори калорияли маҳсулотлар ўрнига инсон соғлиги учун анча фойдали бўлган егуликларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маск доим пазандаликка қизиқиб келган, бу йўналишда махсус курсларда ўқиган. 2001 йилда содир бўлган теракт унинг қарашларини бутунлай ўзгартириб юборди.

«Мен Халқаро савдо марказининг яқинида яшар эдим ва ойнадан биноларнинг қулаётганини ўз кўзим билан кўрганман. Бу жуда оғир эди. Ўша вақт мени ўт ўчирувчилар учун кўнгилли сифатида овқат тайёрлашга таклиф этишди. Бу жараён менга жамиятнинг кучини кўрсатиб берди, егулик одамларни энг оғир шароитда ҳам бирлаштиради», — дейди кичик Маск.

Маск ҳамкори Хьюго Матесон билан биргаликда 2004 йили «The Kitchen» ресторанига асос солган. Шундан сўнг «The Kitchen» ресторани «Kitchen Restaurant Group» тармоғига айланиб кетди ва тайёр овқатларни етказиб бериш билан шуғуллана бошлади.

Маск «Square Roots» стартапи орқали транспорт контейнерларини амалга тадбиқ этиш ниятида. Мазкур контейнерлар шаҳардаги фермалар вазифасини бажаради.

У 2011 йилда Маск мактаблардаги ўқувчиларга егулик етказиб берувчи «Big Green» нотижорат ташкилотининг асосчилардан бирига айланган.

Айни вақтда «Big Green» АҚШнинг еттита штатидаги 460 000 дан ортиқ талабага хизмат кўрсатади ва 2020 йилга бориб уларнинг сони 1 миллионга етиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг