Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Telegram» хавфсизлик борасида иккита мессенжердан ортда қолди

«Telegram» хавфсизлик борасида иккита мессенжердан ортда қолди

Фото: «Twitter»

«Artezio» компанияси 20 дан ортиқ мессенжерларни таҳлилдан ўтказди. Уларнинг орасидан хавфсизлик талабига жавоб бера оладиган фақат 8 таси танлаб олинди. «Тор рўйхат»га «Telegram» ҳам кирди, бироқ у биринчи ўринда эмас.

Биринчи ўринда — хавфсизлик талабларига энг яхши жавоб берган «Signal» мессенжери.

Ишончлилик ва хавфсизлик тестини ўтказишда маълумотларни шифрлаш сифати, шахсий маълумотларни очиқлашга шайлик, шахсий маълумотларни ҳимоялаш даражаси каби жиҳатлар эътиборга олинди.

Демак, рейтинг етакчиси — «Signal» мессенжери. Иккинчи ўринда — «Wickr», «Telegram» эса учинчи поғонада. Хавфсизлик даражаси энг суст мессенжер дея «Facebook Messenger» қайд этилди — бу тадқиқотлар натижасида келинган хулоса.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг