Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Microsoft мисли кўрилмаган DDoS-ҳужумни қайтарди

Microsoft мисли кўрилмаган DDoS-ҳужумни қайтарди

Фото: «Ars Technica»

Дунёдаги энг йирик булутли сервислардан бири — Microsoft Azure мисли кўрилмаган DDoS-ҳужумга учради.

Бундай киберҳужумнинг моҳияти шуки, хакерлар назорати остидаги жуда кўплаб қурилмалар бир пайтнинг ўзида ресурсни сўровлар билан «бомбардимон» қилиб, унинг қурилмаларини ишдан чиқаришга уринади.

Azure расмий блогида хабар берилишича, хакерлар уюштирган «чиқинди» маълумотлар оқими сониясига 3,47 терабайтни ташкил этган. Мутахассислар бу каби улкан ҳужум интернетда биринчи бор кузатилганини қайд этишди.

Зарарли трафик камида 10 мамлакатда жойлашган 10 000 дан ортиқ қурилмадан жўнатилган. Нишон — Azureнинг Осиёдаги мижозларидан бири. Ҳодиса ўтган йил ноябрида содир бўлгани ва икки дақиқа давом этгани айтилмоқда.

Шундан сўнг ҳам Azure серверларига иккита йирик ҳужум уюштирилди. Биринчисида трафик чўққиси 3,25 Тбит/сонияни, иккинчисида 2,54 Тбит/сонияни ташкил этган. Ҳар икки ҳужум муваффақиятли қайтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг