Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Microsoft» учта экранга эга эгилувчан смартфонни патентлади

«Microsoft» учта экранга эга эгилувчан смартфонни патентлади

Фото: «Tech4fun»

«Samsung» каби эгилувчан смартфонларни патентлаётган ягона компания — бу «Microsoft». Патент учун топширилган янги аризада тенг иккига букланувчи учта экранга эга қурилманинг таърифи келтирилган, деб хабар берди «4PDA».

Изоҳга кўра, «Microsoft»нинг эгилувчан смартфонида қурилмани иккига ажратиб турувчи иккита катта дисплей ва иккита қисм орасига шарнир устида кўндаланг жойлашган дисплей бўлади. Мазкур ингичка экранда бошқа дисплейларга боғлиқ маълумотлар намойиш этилади. Қизиқ жиҳати шундаки, контент тўғридан-тўғри гаджетнинг икки ярми бир-бирига нисбатан қандай жойлашганига боғлиқ бўлади.

Шу орқали «Microsoft» эгилувчан смартфонларнинг асосий муаммоларидан бирини — эгилиш вақтида дисплейнинг емирилишини ҳал этди. Аммо фойдаланувчи ушбу қурилмадан тўлиқ экранли катта смартфон сифатида фойдалана олмайди.

«Microsoft»га тегишли эгилувчан смартфонлар қачондан савдога чиқиши ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг