Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий почта операторига банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Миллий почта операторига банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Фото: «pochta.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Ҳужжатга кўра, вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси миллий операторига агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва аутсорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласини ўргансин ҳамда ушбу бандни амалга ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Вазирлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «Ўзбекистон почтаси» АЖни, шу жумладан чет эл маслаҳатчиларини жалб қилган ва илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш; почта алоқаси операторлари ва курьерларининг тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланди.

Шунингдек, фармонга биноан «Матбуот тарқатувчи» АКни белгиланган тартибда «Ўзбекистон почтаси» АЖга қўшиш масаласини «Матбуот тарқатувчи» АК ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорларининг умумий йиғилишларида қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг