Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobicon 2018да илк маротаба «Veon Group» бош ижрочи директори Шелл Мортен иштирок этади

Mobicon 2018да илк маротаба «Veon Group» бош ижрочи директори Шелл Мортен иштирок этади

11 октябрда, Тошкентда бўлиб ўтадиган Mobicon 2018 мобил конференцияси доирасида «Veon Group» бош ижрочи директори Шелл Мортен Йонсен иштирок этади. «Veon Group» – МДҲ, Осиё ва Африка мамлакатларида телекоммуникацион активларига эга бўлган йирик холдинг компанияси ҳисобланади.

Шелл Мортен Йонсен бундан аввал – 2016 йилдан 2018 йилгача Россиянинг «ВымпелКом» компанияси бош директори лавозимида ишлаган. Шу йилнинг июлидан бошлаб эса «VEON Group»нинг бош операцион директори лавозимида фаолият олиб бормоқда. «VEON Ltd» компанияси Ўзбекистонда «Unitel» ҳамда ООО «Buzton» (TM Beeline) компанияларига эгалик қилади.

«Ўзбекистон иқтисодиёти инвестициялар учун очилмоқда. 4G катта шаҳарлардан чиқиб, ҳудудларга кириб бораётганини ҳам кўряпмиз. Бу албатта, интернет тезлиги ҳамда сифати билан боғлиқ. Шунингдек, биз, иқтисодиётнинг халқаро муносабатлар билан интеграциялашяётганини,  халқаро савдо муносабатлари ва янги йўналишлари ривожланаётганини кузатмоқдамиз. Бундан ташқари, рақамли иқтисод трансформациясига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз», – дейди Шелл Мортен Йонсен.

Аввал хабар қилганимиздек, «Mobicon 2018» конференциясида иштирок этиш учун конференциянинг расмий Телеграм-каналида рўйхатдан ўтиш лозим. Тадбир бошланишидан бир неча кун олдин конференцияга киришда бериладиган электрон таклифнома каналда жойланади.

Конференция очилиш маросими 11 октябрь куни соат 09:30 да бошланиб, соат 17:00 да ҳомийлар томонидан ўйналадиган қимматбаҳо совғалар билан якунланади. Конференция эшиклари 08:30 дан очилиб, биринчи ташриф буюрувчи мехмонларга «Beeline Uzbekistan» компанияси томонидан совғалар тақдим қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг