Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Muloqot.uz»нинг «умри» тугадими?

«Muloqot.uz»нинг «умри» тугадими?

Фото: «Simple.Uz»

Шу йилнинг 3 июнидан «Muloqot.uz» ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини тўхтатади. Бугун маъмурият тармоқдан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни бу ҳақда огоҳлантирди, деб ёзмоқда «Infocom.uz».

Фойдаланувчиларга юборилган хабарда шундай ёзилган:

«Ассалому алайкум ҳурматли фойдаланувчи. Сизга «Muloqot.uz» ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиши ҳақида маълум қиламиз. «Muloqot.uz» ишининг тўхтатилиши 2018 йил 3 июнда амалга оширилади. Шахсий профилингиздаги керакли маълумотларни (фото, видео, ёзишмалар, контактлар рўйхати, мусиқа плейлисти ва ҳок.) олиб қўйиш бўйича тегишли чоралар кўришингизни сўраймиз. Сайт маъмурияти «Muloqot.uz» лойиҳасидаги фаол иштирокингиз учун миннатдорчилик билдиради».

Нашрнинг қайд этишича, «Muloqot.uz» ижтимоий тармоғи «Simple Networking Solutions» МЧЖ томонидан 2011 йилнинг 19 августида тақдим қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг